Добро пожаловать
Вход / Регистрация

Ўзбекистон Россия АЭСини қурмаса нима бўлади? - BBC Uzbek

Воспроизведение вашего видео начнется через 15

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

URL

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Sorry, only registred users can create playlists.
URL


Добавлено by Admin В Интернет-Шопинг
0 Просмотры

Описание

Айрим ўзбекистонликлар мамлакатнинг биринчи атом электр станцияси лойиҳаси қўллаб-қувватланган омма сўрови натижаларини савол остига олишмоқда.

Uzatom раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов дастлабки сўров натижаларига кўра, 70 фоиз ўзбекистонликлар Россия билан ҳамкорликда қурилиши режаланган АЭС лойиҳасини қўллаб-қувватлашини айтганди.

Uzatom АЭС қурилиши учун Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган Тузкон кўли яқинидаги майдон танлаб олинганини маълум қилган.

Айрим таҳлилчилар Россия билан АЭС қуриш режаси сиёсий лойиҳа эканини ҳам айтишади.

Ўз навбатида Кремлга яқин ширкат ва ишбилармонларнинг Ўзбекистонда фаоллашаётганидан хавотир билдираётганлар ҳам бор.

Айрим стратегик иншоотларнинг Россия бошқарувига ўтиши ёки россиялик менежерларнинг бошқарувга жалб этилиши ҳам хавотир уйғотаётган жиҳатлардан.

Ана шундай менежерлардан бири Ҳабиб Абдуллаев.

У жорий йил бошида Ўзбекистондаги “Навоий” Эркин иқтисодий зонасига раҳбар этиб тайинланган.

Би-би-си Ҳабиб Абдуллаевни суҳбатга тортиб, аввалига АЭС қурилиши ҳақидаги фикрини сўради.

Написать комментарий

Выполните вход или зарегистрируйтесь для отправки комментария.

Комментарии

Комментариев нет.
RSS
Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru